avatar
Куч
55.69
Рейтинг
+20.76

NamDU NamDU

Мақолалар

Ўқувчиларнинг маънавиятини ўстиришда халқ мақолларидан фойдаланиш

Наманган давлат университети

        

   Маълумки, узоқ тарихга эга бўлган  ўзбек халқи таълим-тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, авлодларда инсонпарварлик, камтарлик, меҳнатсеварлик, дўстлик, меҳр-оқибат, биродарлик каби умуминсоний  фазилатларни тарбиялаб келган.  

    Бошланғич синф  ўқиш дарсларида берилган халқ оғзаки ижоди намуналари билан ўқувчиларни яқиндан таништириш ҳам улар маънавиятини ўстириш, уларнинг келажакда баркамол инсон бўлиб етишишларига замин яратади.


Мустаҳкам оила – барқарор жамият юраги

Наманган давлат университети

Бахтиёр ИСҲОҚОВ,

                                                                      

НамДУ доценти,  тарих 

фанлари номзоди.

 

МУСТАҲКАМ ОИЛА – БАРҚАРОР ЖАМИЯТ ЮРАГИ

 

            Оила ўзи нима дегани? Бу сўз қандай луғавий маъноларга эга? Асли қайси тилга мансуб? Ижтимоий ҳодиса сифатида нимани англатади? У қандай ва қачон пайдо бўлган? Оила қанақа тарихий-тадрижий йўлни босиб ўтган?


“Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқалишига қарши кураш”

Наманган давлат университети

Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқалишига қарши кураш”

2013 йил 4 февраль куни Наманган давлат университетида Наманган шаҳар ИИБ, ҚБ 1-АМБ 3-отряд командири лейтенант Р. Шерматов, ИИБ, ҚБ 1-АМБ 1-отряд командири  ўринбосари лейтенант Б.Сайдуллаев, ИИБ, КБ 1-АМБ психолог-инспектори катта сержант А.Сотиболдиевлар иштирокларида Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқалишига қарши кураш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Демократик қадриятларни шакллантириш жараёнида ўзини ўзи бошқариш институтларини такомиллаштиришнинг миллий ғоявий асослари

Наманган давлат университети

Демократик қадриятларни шакллантириш жараёнида ўзини ўзи бошқариш институтларини такомиллаштиришнинг миллий ғоявий асослари

                                              

 

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин янги тарихий шароитда бозор муносабатларига асосланган демократик  ҳуқуқий давлат ва одил фуқаролик жамияти қуриш стратегик вазифа сифатида  белгиланди. Уни амалга оширишда асрлар давомида аждодларимиз томонидан шакллантирилган, аммо собиқ шўролар ҳукмронлиги шароитида топталган миллий урф-одатлар, анъаналар ва бошқарувнинг жамоавийлик қадриятларини қайта тиклаш ҳамда демократик жамиятни қуришда улардан самарали фойдаланишга  асосий эътибор қаратилмоқда.

            Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ «Барқарор бозор иқтисодиёти очиқ ташқи сиёсатга асосланган кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш пировард мақсад бўлиб қолиши керак»[1]лигини белгилаб берар экан, «шундай жамиятгина Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, унинг ҳуқуқлари ва эркинлигини кафолатлаши, миллий анъаналар ва маънавият қайта тикланишини, шахс сифатида инсоннинг маънавий-ахлоқий камол топишини таъминлаши мумкинлигини»[2]  таъкидлаган эди.


Мен на Цицеронман , мен на шоҳ Машраб...

Наманган давлат университети

Шеърият – инсон ҳис-туйғуларининг мусиқий ифодаси. Шеърда ифодаланган инсоний фазилатлар ёки ҳаёт машаққатларига муносабат шоир кайфияти орқали акс этади. Шунинг учун ҳам  шоир кайфият кишиси. Унинг эҳтирослар олами, туйғулари тўлқини, меҳр ва муҳаббати сеҳри, дардли хаёллари исканжаси ўқувчи қалбига жуда яқин. Шу боис инсонлар шеър ўқиганларида шеърдаги лирик қаҳрамонни ўзларига ўхшатаверадилар ХI аср Шарқ оламининг ноёб асарлдаридан саналган Кайковуснинг “Қобуснома” асарида шоирлик ҳақида шундай фикрлар келтирилади: “Эй, фарзанд, агар шоирлик қилмоқчи бўлсанг, ҳаракат қил, токи сўзинг осон ва фойдали бўлсин, ғомиз ва мушкул сўздин парҳез қилғил ва ўзинг билиб ўзгалар унинг шарҳига муҳтож бўлғудек сўзни айтмағил, нединким шеър айтғон киши халқ учун айтур ва ўзи учун айтмас”.


Маданий - маърифий муассасалар фаолиятида ёшлар тарбияси масалалари

Наманган давлат университети

Ўзбекистон Республикаси тараққиёти давомида ҳаётнинг барча соҳа ва тармоқларида оламшумул ютуқларни қўлга киритди, дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлаб, том маънодаги озод ва суверен мамалакатга айланди[1].

Ўзбек давлатчилиги ривожидаги тарихий тажрибаларга таянган ҳолда, инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат тамойилларига мос маънавий-маърифий фаолият учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишда ёшларни фаол иштирок этишлари эндиликда ҳаётий долзарб масала бўлиб турибди.


Баркамол авлод шакллантириш концепцияси - жамият тараққиётининг муҳим омили

Наманган давлат университети

Юртбошимиз И.А.Каримов баркамол авлодни шакллантириш концепциясида инсондаги ҳали тўла рўёбга чиқарилмаган, маълум бир объектив ва субъектив сабаблар туфайли ижодий, индивидуал, яширин қувватлари ривожланмаган, аммо мустақиллик шарофати туфайли зарур имкониятлар яратилгани учун энди тараққий эттириш мумкин бўлган  ижтимоий, ижодий, ахлоқий, илмий, маънавий салоҳиятини қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Ушбу концепция Республикамизнинг стратегик мақсадини ифода этади ва демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуриш билан ёнма-ён, узвий тарзда тилга олинади.

Баркамол авлодни шакллантириш концепциясининг муҳим  хусусияти шундаки, у халқимизнинг энг гўзал ва олижаноб анъаналарига, тарихий-маданий парадигмалари ва гносеологик тажрибаларига таянади. Бу ўринда миллий тарбиявий жараёнлардаги тадрижийлик, узвийлик ва ворисийлик таъминланади.


Умумдавлат ва минтақавий манфаатлар мутаносиблигини таъминлашда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари

Наманган давлат университети

Умумдавлат ва минтақавий манфаатлар мутаносиблигини таъминлашда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари

 

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, ҳуқуқий демократик давлат қуришни ўзининг асосий мақсади сифатида белгилади. Босқичма-босқич амалга оширилаётган серқирра ислоҳотлар ўтиш даври қийинчиликларини ижтимоий ларзаларсиз бартараф қилиб, барқарор ривожланишга хизмат қилмоқда. Ватанимиз тараққиётини янада юксалтиришга қаратилган энг муҳим ва долзарб мақсад ва вазифалар ҳақида тўхталиб ўтар экан, Президент Ислом Каримов «миллий давлатчиликни барпо этиш ва мустаҳкамлаш жараёнида объектив зарурат бўлган кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтишга эришиш давлат ва жамият қурилиши соҳасида асосий вазифамиз бўлиб қолиши муқаррар»[1], дея таъкидлади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш, яъни ҳудудларнинг институциаллашуви, уларнинг сиёсий жараённинг фаол субъектига айлантириш – кўзланган мақсадга эришишда долзарб аҳамият касб этади.


Миллатлараро муносабатлар ҳавфсизлик гарови

Наманган давлат университети

катта ўқитувчи Ш.А.Хайдаралиев

Наманган давлат университети

Миллатлараро муносабатлар ҳавфсизлик гарови

 

XXI аср бошларида дунё сиёсий харитасида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва экалогик жиҳатдан бутун дунёни қамраб олган глобал миқёсдаги туб ўзгаришлар юз берди.

Мустақил давлатларнинг вужудга келиши Марказий Осиё минтақасида яшаётган халқларнинг тараққий ва ривожланиши учун катта имкониятлар яратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов таъкидлаганидек, «Ўзбекистон мустақиллик туфайли дунёга, жаҳонга чиқди. Қарийб юз йилдан бери ёпиб қўйилган чегаралар очилди… жаҳон жамоаси Ўзбекистонни, бизнинг Ватанимизни қучоқ очиб қабул қилди… Собиқ Иттифоқ доирасидаги мустақил республикалар билан яхши муносабатлар ўрнатдик… Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистон – қондош-қариндош қўшниларимиз билан янада яқинроқ бўлдик. Бугун шуни комил ишонч билан айтишим мумкинки, мустақил давлатлар даврасида Ўзбекистон ўзининг ўрнини эгаллади. Ўзбекистон тенглараро тенг бўлди»[1]. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятининг мустақил субъектига айланиб, минтақа ва жаҳон миқёсидаги муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этмоқда.


Мустақиллик – Фарғона водийси вилоятларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида янги тарихий босқич

Наманган давлат университети

с.ф.д., проф. Т. Файзуллаев

Наманган давлат университети

Мустақиллик – Фарғона водийси вилоятларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида янги тарихий босқич

           

            Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, истиқлол йилларида вилоятлар, шаҳарлар, туманлар, қишлоқлар таниб бўлмас даражада ўзгариб бормоқда. Янги қурилган иншоотлар, уй-жойлар, бозорлар, гузарлар, равон йўллар уларнинг чиройига-чирой қўшмоқда. Булар, албатта истиқлол йилларида амалга оширилган ислоҳотларнинг, аввало, инсон манфаатларини кўзлаб, унинг турмуш даражасини яхшилаш учун амалга оширилган ислоҳотлар натижаси дейиш мумкин. Буларни ҳар биримиз ўз вилоятимиз мисолида кўриб, ҳис қилиб турибмиз.


«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати: кеча, бугун ва эртага (Наманган давлат университети мисолида)

Наманган давлат университети

магистрантБ.Абдуллаев

Наманган давлат университети

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати: кеча, бугун ва эртага

(Наманган давлат университети мисолида)

 

    Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ёшларни ижтимоий-сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга давлат сиёсати даражасида эътибор бериб келинмоқда. Бу борада, айниқса, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ташкил этилиши олдинга ташланган одим қадамлардан бири бўлди. Хусусан, 2006 йил 10 октябрда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш тўғрисида»ги Президентимизнинг ПҚ-486 сонли қарорига асосан Наманган давлат университетида «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти тузилди. Бугунги кунда бошланғич ташкилот аъзолари сони 4642 нафарни  ташкил этади.


Ёшларга оид сиёсатнинг ижтимоий-ҳуқуқий асослари

Наманган давлат университети

Ёшларга оид сиёсатнинг ижтимоий-ҳуқуқий асослари.

Аъзамжон Шарипхўжаевич Тўхтабаев

Наманган давлат университети, Наманган шаҳри

 

Давлат ёшлар сиёсати, сиёсий ва иқтисодий ўзгартиришлар шароитида Ўзбекистон демографик хусусиятлари, аҳоли минталитети, ёш авлоднинг тақдирига бўлган анъанавий муносабатлар, моддий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий омиллар, ёшларни жамият янгиланиш жараёнларига фаол жалб этиш заруратини ҳисобга олади. Ҳаракатчанлиги ва жамиятнинг янгиланишидан манфаатдорлиги туфайли ёшлар ўзига хос ғайрат, ташаббускорлик, барча янги ва илғор нарсаларга мойиллиги боис, олиб борилаётган ўзгаришлар йўлининг улкан бунёдкор салоҳиятига, асосий ижтимоий негизига айланади.


“Оммавий маданият” – маънавий тубанлик тарғиботчиси.

Наманган давлат университети

 

Абдулвохид Нуриддинов,

 Наманган давлат университети

Демократик жамият қуриш назарияси

ва амалиёти, фалсафа кафедраси

 ўқитувчиси.

 

         Сўнгги пайтларда телевизор экранларида, кинотеатрларда, интернет тармоғида турли диск ёзувларида очиқчасига зўравонлик, шафқатсизлик, аҳлоқсизлик, маънавий қашшоқлик, беҳаёлик, фаҳш, очкўзлик, бойликка ҳирс қўйишлик, турли зарарли одатлар, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, кашандаликни ошкора тарғиб қилувчи бадиий филъмлар, мулътфилъмларни намойиш этиш кўпаймоқда. Шунингдек, бугунги ёшлар ахборот глобаллашуви замонида “Интернет ” тармоғидан турли маълумот ва тасвирларни кўриш, ўқиш имкониятига эга.Бу бир томондан ижобий ҳолат бўлса, иккинчи томондан ёшлар онгига салбий таъсир ўтказиши, уларни аҳлоқий жиҳатдан тубанлашувига, зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишларига сабаб бўлиши мумкин. Ғарбдаги турли марказлар “оммавий маданият” ниқоби остида ҳар хил ғоявий зарарли савияси паст, маънавий тубанликка етакловчи,  анимацион ва бадиий филъмлар, рок-н – ролл, поп, металлист   йўналишларидаги қулоқни қоматга келтирувчи, шарқона аҳлоқ-одобга хилоф бўлган мусиқа маҳсулотларини ёшларимиз эътиборига ҳавола этишмоқда.

         Бугунги кунда интернет тармоғида тўққиз мингдан ортиқ ўз жонига қасд қилишни тарғиб этувчи, тўрт мингдан ортиқ эротик мазмундаги сайтлар ишлаб турибди. Глобал тармоқдаги мавжуд ресурсларнинг ўн иккки фоизи   порнографик   мазмундадир. Уларга ёшларни қизиқиши жуда катта.


Янги авлод кадрларни тайёрлашда истеъдодли ёшлар ўрни

Наманган давлат университети

Янги авлод кадрларни тайёрлашда истеъдодли ёшлар ўрни

А.Н.Абдуллаев

Наманган Давлат университети “Миллий ғоя, маънавият ва ҳуқуқ асослари” кафедраси ўқитувчиси

Ўзбекистон Республикасида бунёдкор ғоялар асосида истеъдодли ёшлар билан ишлаш йўлга қўйилмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида «… биринчи навбатда иқтидорли, юксак истеъдод соҳибларига, билимнинг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ йўналишлари бўйича ўз табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, ўзларидаги ноёб истеъдодни рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилади»[1], дейилади.


Жадидлар ёшлар таълими ва тарбияси ҳақида.

Наманган давлат университети

 

Қозоқов Тоҳиржон Қодиралиевич

 

Нам ДУ Миллий ғоя, маънавият  ва ҳуқуқ асослари кафедраси катта ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди

 

Тарихчиларимизнинг ҳозирги кундаги долзарб вазифаларидан бири, ўтмишимиздаги ҳар бир ҳодиса ва воқеа маълум ижтимоий-сиёсий, ғоявий муҳит таъсирида юз берганлигини ҳисобга олган ҳолда, асосли ҳужжатларга таяниб, ушбу воқеа, ҳодисаларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш ҳамда таҳлил қилишдан иборатдир.

«...Ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмас экан, биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур...»[1]-лигини И.А.Каримов, алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўз даврида жадидлар кўтарган муаммолар, бугунги кунимиз учун ҳам ҳамоҳангдир.


Ҳуқуқий маданият тушунчаси ва уни ёшлар онгида шакллантиришнинг ўзига хос томонлари

Наманган давлат университети

Ҳуқуқий маданият тушунчаси ва уни ёшлар онгида шакллантиришнинг  ўзига хос томонлари

Б.Б.Ибраҳимов

Наманган давлат университети миллий ғоя, маънавият ва ҳуқуқ асослари кафедраси ўқитувчиси

Ёшларнинг хуқуқ ва мажбуриятга бўлган муносабат ҳуқуқий ҳаётининг барча ходисаларнинг бахолашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Юридик хуқуқ  ва мажбуриятлар орқали уларнинг маданият — қадрият сифатида хуқуққа бўлган ундаги талабларга нисбатан рухий муносабатини очиб беради. Юридик хуқуқ ва мажбуриятларга бўлган субъектив — рухий муносабат, уларни ҳуқуқий фаолияти орқали амалга оширилиши талаблари ёшларнинг жамиятдаги ҳуқуқий ходисаларга нисбатан қадриятларни бахолашини очиб берибгина қолмай балки маданиятини фаолият юриш туриш билан боғлиқ томонларини аниқлайди.


ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ ВА ТАЪЛИМ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ УЙҒУНЛИГИ

Наманган давлат университети

Экологик маданият, мухтасар қилиб айтганда, табиатнинг ривожланиш қонуниятларини чуқур англаган ҳолда унга зарар етказмай асраб-авайлашдир. Унинг тараққиёти экологик таълим-тарбия ҳамда экологик маълумотларни аҳолига етказиш – тарғибот-ташвиқот қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Бинобарин, экологик маданият замирида экологик таълим-тарбия ётади. У эса табиатни муҳофаза қилишни илмий асослари учун зарур билимларни чуқур ўзлаштириш жараёни ва натижаси ҳисобланади.