avatar
Куч
55.69
Рейтинг
+20.76

NamDU NamDU

Мақолалар

Жамият тараққиётида хотин-қизларни тутган ўрни

Наманган давлат университети

       Мамлакатимизда аёлларнинг турли соҳалар ривожига қўшаётган катта ҳиссасини тан олиш, уларнинг  ҳаётимиздаги ўрни ва ролини ошириш, ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий нуфузини кўтариш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.


      Аёлларнинг жамиятдаги ўзига хос ўрнини хар томонлама ҳисобга олиш, уларнинг социал ҳаётда батафсил иштирок этиш имкониятларини аниқлаб беради. Яъни, аёллар турмуш тарзининг маиший шарт-шароитларидан келиб чиқиб, улар учун меҳнат фаолиятининг ўзига хос турларини ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш зарур. Бунинг учун уйда ишлаш шароитларини яратиш, халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш каби масалаларни тўғри хал этиш демократик жараёнларнинг ижтимоий муҳим вазифаларидан биридир. Шу сабабдан ҳам, жамиятимизда аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун кўп ишлар амалга оширилмоқда. Бунга мисол қилиб, аёлларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида республикамизда 2013 йил тижорат банклари томонидан 117 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағи ажратилганини кўрсатишимиз мумкин. Бу эса, ўз навбатида,  хотин-қизларга  ўз ишини очиб, оиласи, юртимиз учун фойда келтириш, жамият социал ҳаётида ўзининг ўрнини топишга имконият бераётганлигидан далолат беради.


Parlament to‘g‘risidagi qarashlar: kelib chiqishi va rivojlanishi

Наманган давлат университети

Davlat tuzilmaviy qurilma tashkiloti sifatida mavjud bo‘lar ekan, o‘zining boshqaruvchilik faoliyatini amalga oshirishi tabiiydir. Mazkur tashkilotchilik jarayoni, ma’lum ma’noda, boshqaruv uslubining qay tarzda yuzaga chiqarilishiga bog‘liq.


         Davlat siyosiy funksiyalarni gavdalantiruvchi va bajaruvchi ijtimoiy institut hisoblanib, buni ro‘yobga chiqarishda bir qancha hokimiyat boshqaruv resurslariga tayanadi. Bu tashkilotlarning yuritayotgan ichki va tashqi pozitiv siyosati bevosita turli mexanizmlar: hokimiyatning taqsimlanishi, mamlakatning qaysi boshqaruv shakli (siyosiy rejimi)dan borishiga bog‘liqdir. Davlat shakllari klassifikatsiyasiga ularning tuzilishi jihatidan  ahamiyat bermasligimiz mumkin. Davlat tuzilishi muammolarida esa mas’uliyat markazi bevosita xalqni boshqarish usullari va uslublariga tushadi.


“Ҳуқуқий маданият – ҳуқуқий давлатнинг таянчи”

Наманган давлат университети

2013 йил 28 ноябрь куни Наманган вилоят адлия бошқармаси  билан ҳамкорликда университет тадбирлар залида “Ҳуқуқий маданият – ҳуқуқий давлатнинг таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Мустақил Ўзбекистон конституциясида инсон ҳуқуқларининг тантанаси

Наманган давлат университети

Ҳар бир мамлакатда, унинг ички ва ташқи ҳаётини тартибга солиш  ҳамда давлат механизмининг режали ишлаб туришини таъминлаш мақсадида, юзлаб, минглаб турли қонунлар ва қонуности актлари қабул қилинади. Уларнинг баъзилари иқтисодга, айримлари – сиёсатга, маълум бирлари эса маданият ва ҳаётнинг ўзга соҳаларига тегишли бўлиши мумкин.


НамДУ да “Ёшлар орасида экологик онг ва маданиятни шакллантириш омиллари” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.

Наманган давлат университети

2013 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши “Истиқбол” ёшлар қаноти, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси, Республика Маънавият тарғибот Маркази вилоят бўлими, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Наманган давлат университети ҳамкорлигида НамДУ мажлислар залида “Ёшлар орасида экологик онг ва маданиятни шакллантириш омиллари” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.




“Оммавий маданият”нинг салбий таъсирини олдини олиш”

Наманган давлат университети

Наманган давлат университетида “Маънавий қадриятларимиз – буюк келажак пойдевори” мавзусидаги маънавият ҳафталиги  доирасида “Оммавий маданият”нинг салбий таъсирини олдини олиш” мавзуида туркум давра суҳбатлари ўтказилди.


Она табиатни асрайлик!

Наманган давлат университети

5 июнь экологик тақвимда муҳим кун — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни. Барча мамлакатлар бу байрамга алоҳида эътибор қаратадилар ва катта масъулият билан ёндашадилар. Ўзбекистонда жамоатчиликни атроф-муҳит муаммоларидан бохабар этиш мақсадида Экологик хафталик доирасида кўргазма, давра суҳбати, экомарафон, конференция, ёшлар учун интерфаол ўйинлар каби турли тадбирлар амалга оширилди. Ёшлар ва болаларни Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига жалб этиш бу тадбирнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Наманган давлат университетида 2013 йил 5 июнь куни ўтказилган давра суҳбати ҳам ўз олдига ана шундай мақсад қўйди.


           


НамДУ да “Камолот” ЁИҲнинг ҳудудий ўқув-семинари ўтказилди

Наманган давлат университети

Ҳаракат Васийлик Кенгашининг 2013 йил 24 март кунги 02-06/34-01-сонли йиғилишига асосан жорий йилнинг 19-20 июнь кунлари Наманган Давлат университетида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчиларининг ҳудудий ўқув-семинар ҳамда семинар доирасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ташкил этилди.


“Биз буюк юрт фарзандларимиз!”

Наманган давлат университети

Наманган вилоятида 12 июндан 15 июнгача Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.


Китоб тафаккур хазинаси

Наманган давлат университети

 


2013 йил 3 май куни университетнинг катта мажлислар залида “Обод турмуш йили” ва “9 май — Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Китобхонлар конференцияси ўтказилди. Конференцияни университет маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Х. Гаппоров кириш сўзи билан очиб, барчани яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этди ва билим ва тафаккур хазинаси бўлган китобнинг бугунги ёш авлод тарбиясидаги аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.


Тафаккур синовлари

Наманган давлат университети

“Тафаккур синовлари” Республика кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичи 30 апрель куни Наманган давлат университетида бўлиб ўтди. Унда Наманган давлат университетининг “Водий гавхари”, Наманган муҳандислик-педагогика институтининг “Мухандис” ҳамда Наманган муҳандислик технология институтининг “Тафаккур” жамолари иштирок этдилар.


Наманган давлат университетида Тасвирий санъат фестивали бўлиб ўтди

Наманган давлат университети

2013 йил 25 апрель куни Наманган давлат университетида Тасвирий санъат фестивали доирасида “Обод турмуш йили” ижодий ишлар  кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмани НамДУ ректори ю.ф.д. Й.Рахимов очиб берди.


Наманган давлат университетида “Менежер” лойиҳаси доирасида тренинг бўлиб ўтди

Наманган давлат университети

НамДУ Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи


Наманган давлат университетида 2013 йил 25–27 апрель кунлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ва “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган “Менежер” лойиҳаси доирасида “Ходимларни бошқариш ва супервизия” мавзусида тренинг машғулотлари ўтказилди.


Ёшлар тарбиясида маънавиятнинг ўрни

Наманган давлат университети

Бугунги шиддатли  замонда кучли маънавият ва маърифат эгаси бўлган кишигина ўзлигини англайди, эркин ва озод жамиятимиз, Ватан равнақи йўлида фидойилик қила олади. Ана шу даражада юксалишда маънавиятнинг роли беқиёс. Зеро, инсоннинг мартабасини билдирадиган, унинг онги ва руҳияти билан чамбарчас боғланган бу тушунча жамият, миллат тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу омилнинг ана шу хусусиятларини мукаамал ифода қилиш мақсадида  турли замон ва маконларда донишмандлар кўплаб таърифлар яратганлар. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида маънавиятга берилган  таъриф энг мукаммали бўлиб қолди.


Аҳолининг экологик маданияти ва маънавиятини юксалтиришда психологик аспектларнинг аҳамияти

Наманган давлат университети

Адолатхон Жамолхоновна Фазлиева        


НамДУ ўқитувчиси


       Инсон ҳаётга келар экан, табиат билан бир бутунлигини доимо ҳис қилиб яшайди. У улғайган сари борлиқни, атрофидаги оламни, табиат инъом этган барча ноз-у неъматларни бус–бутунлигича сақлаш учун ҳаракат қилади. Ундан фойдаланиш ва яшаш учун курашади. Ўзи билган барча нарсаларни ўзидан кейинги авлодга қолдиришга ҳаракат қилади. Она табиатдаги мўъжизалардан онгли равишда фойдаланади,    ҳаётий тажриба ва таълим -тарбия манбаи ўчоғи — Она табиат  эканлигини англаб яшайди. Табиат инъом этган билими ва бой тафаккури билан келгуси авлодларга ўзининг меросини қолдиради.


“Оммавий маданият” ва унинг ёшлар онгига таъсири

Наманган давлат университети

Бугунжаҳоннинг жуда кўп эксперт ва сиёсатдонлари дунё миқёсида углеводород ва ичимлик суви заҳираси тугаб бораётгани, ҳавонинг бузилаётгани ҳақида бонг урмоқдалар. Лекин, афсуски, улар башариятнинг энг буюк бойлиги-маънавий руҳий ресурсларига улкан хавф туғилаётган, бу тенгсиз неъмат кундан кунга ҳимояга муҳтож бўлиб бораётгани ҳақида сўз юритмайдилар.


Талабаларнинг овқатланиш меъёрлари тўғрисида тавсиялар

Наманган давлат университети

Шуни унутмаслик керакки, организм соғлом ва тетик бўлсагина талаба яхши ўқийди ва ўзлаштиради. Хотирасида кўп маълумотларни сақлай олади, кўтаринки кайфиятда юради. Шунинг учун кўп ақлий меҳнат қилувчи даврий профессия эгаларининг “таомнома”си аслида қандай бўлиши кераклиги хақида сўз юритамиз.


     Миямизнинг ишлаши тўғридан-тўғри биз уни қандай овқатлантиришимизга боғлиқ. Тўғри овқатланиш интеллектуал имкониятлардан самаралироқ фойдаланишга ва чарчоқни енгишга, хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беради.


Гиёхвандлик-ижтимоий иллат

Наманган давлат университети

        Гиёҳвандлик ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлига ғов бўлиш баробарида, айниқса, йигит-қизларнинг саломатлиги, хамда  келажаги ва  ҳаётига рахна солмоқда.  Бу борада мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши курашиш, ёшларни бу хатардан асраш давлат сиёсати даражасига етмоқда. Бу хавфнинг олдини олиш  нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари, балки биз профессор — педагог тарбиячиларнинг    ҳам  ёш авлодни тарбиялашдаги энг муҳим бурчимиздир.


Наманган давлат университетида “Маънавият ҳафталиги” доирасида бадиий китоблар тарғиботига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Наманган давлат университети

 



Наманган давлат университетида “Маънавият ҳафталиги” доирасида бадиий китоблар тарғиботига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди


Китоб инсонга маънавий озуқа берибгина қолмай, унинг тафаккурини теранлаштириб, соғлом мулоҳаза юритишга ўргатади, келажакка аниқ мақсадлар билан одимлашда мустаҳкам пиллапоя вазифасини бажаради.


Умумтаълим мактабларида тарих фани ва тарихий онг.

Наманган давлат университети

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач,  маънавий, сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда катта ўзгаришлар рўй бера бошлади. Истиқлол туфайли маънавий уйғониш, тарихий, миллий ўзлигимизни англаш ва ўрганиш имконияти яратилди.Миллий ва тарихий онг тушунчалари долзарб масалалардан бирига айланди.